Охирги таҳрир санаси: «_» __ 2026 йил
Ушбу Оммавий оферта «MYDILER» ХК (кейинги ўринларда – Платформа) томонидан «Рақамли Эгзак» платформасидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
Платформада рўйхатдан ўтиш, аккаунт яратиш ёки хизматдан фойдаланиш орқали фойдаланувчи мазкур Оферта шартларини тўлиқ қабул қилган ҳисобланади.
1. Умумий қоидалар
1.1. «Рақамли Эгзак» – сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи рақамли ёрдамчи платформасидир.
1.2. Платформа Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида фаолият юритади.
2. Хизматдан фойдаланиш
2.1. Фойдаланувчи ҳаққоний маълумотлар тақдим этиши шарт.
2.2. Фойдаланувчи ўз аккаунти хавфсизлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2.3. Платформа хизматларини қонунга зид мақсадларда ишлатиш тақиқланади.
3. Шахсий маълумотлар
3.1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари фақат унинг розилиги асосида йиғилади, қайта ишланади, сақланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилинади.
4. Интеллектуал мулк
4.1. «Рақамли Эгзак» платформаси, унинг номи, логотипи, дизайн, дастурий код, алгоритмлар ва бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқлари «MYDILER» ХКга тегишли ҳисобланади.
4.2. Ушбу материаллардан Платформанинг ёзма розилигисиз фойдаланиш тақиқланади.
5. Жавобгарлик
5.1. Платформа хизматлардан узлуксиз фойдаланишни таъминлаш учун чоралар кўради, аммо техник носозликлар, интернет тармоғидаги узилишлар ёки форс-мажор ҳолатлари учун жавобгар бўлмайди.
5.2. Фойдаланувчи Платформа орқали амалга оширган ҳаракатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
6. Офертани ўзгартириш
6.1. Платформа ушбу Офертага бир томонлама ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
6.2. Янги таҳрир Платформада эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
7. Низоларни ҳал қилиш
7.1. Барча низолар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
7.2. Келишувга эришилмаган тақдирда низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.
8. Реквизитлар
Ташкилот: «MYDILER» ХК
СТИР: 313142948
Ҳисоб рақами: 20208000307495304001
Банк: АТБ «Kapitalbank»
МФО: 01158
Телефон: +998 50 979 72 19
Директор: Мирзаев С.